Карвонсарой
Саломатлик

COVID-19га қарши заиф чоралар авторитар режимларга путур етказмоқда

Salaam Times ва AFP

Коронавирус пандемияси шароитида мавсумий гриппга қарши эмлаш вақтида вакцинациядан сўнг қўлини кўрсатаётган эркак, Москва, 7 сентябр. [Наталья Колесникова/AFP]

Коронавирус пандемияси шароитида мавсумий гриппга қарши эмлаш вақтида вакцинациядан сўнг қўлини кўрсатаётган эркак, Москва, 7 сентябр. [Наталья Колесникова/AFP]

Кўзбўямачилик, босимлар ва фактларни хушламаслик – дунёнинг авторитар режимлари COVID-19 коронавирус пандемиясига қарши курашга ҳам кўп жиҳатдан бошқа нарсаларга каби ёндошдилар. Хитой, Россия ва Эрон ҳукуматлари – шулар жумласидан.

Аммо баъзида аҳоли фаровонлигига эътиборсиз бўлиш ва очиқдан-очиқ лаёқатсизлик фуқароларнинг бундай раҳбарларга нисбатан ишончига путур етказмоқда.

«Улардаги раҳбарлик хулқ-атвори бир-бирига ўхшаш», дейди Буюк Британиядаги Рединг университетининг тараққиёт масалалари бўйича иқтисодчиси Ума Камбхампати.

«Бу пандемия ўлгудай уларнинг ғашига тегаётган бўлиши керак.»

COVID-19 коронавирус пандемиясига қарши курашган инсонларни шарафлаш маросимидан аввал Пекиндаги Халқ мажлислар зали олдида турган Хитой хавфсизлик хизмати ходимлари, 8 сентябр. [НИКОЛАС АСФУРИ/AFP]

COVID-19 коронавирус пандемиясига қарши курашган инсонларни шарафлаш маросимидан аввал Пекиндаги Халқ мажлислар зали олдида турган Хитой хавфсизлик хизмати ходимлари, 8 сентябр. [НИКОЛАС АСФУРИ/AFP]

Ҳеч кимни айблаб бўлмайди

Инқироз аввалида омма олдида жуда кўп чиқиш қилган Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди ва Россия президенти Владимир Путин каби лидерлар энди жамоатчилик эътиборидан қочишга уринмоқда, деди Камбхампати AFPга.

«Дастлабки босқичда улар бошқаларни айблаши мумкин эди, аммо энди, олти ой ўтганидан кейин, кимнидир айблаш имконсиз», деди у.

«Бу улар учун ноқулай позиция.»

Тиббиёт ходимлари ва бошқа муҳим ходимларнинг танқидларини бостириш одатий чоралардан бири бўлди, дейилади «Amnesty International» ташкилоти ҳисоботида. Бу борада Хитой, Россия, Малайзия ва Покистон мисол ўлароқ келтирилган.

Ташкилотнинг июл ойидаги «Фош этилган, овози ўчирилган ва ҳужумга учраганлар» деб номланган ҳисоботида айтилишича, ҳукуматлар бундай ходимларнинг сиёсат юзасидан хавотир билдиришига йўл қўймаслик учун чекловлар жорий этган.

Уларнинг хавотирлари кўпинча хавфли меҳнат шароитлари, шахсий ҳимоя воситаларининг етишмаслиги, тайёргарликнинг етарли даражада эмаслиги ва тиббиёт ходимлари тўлиқ текширилмаётгани билан боғлиқ бўлган.

«Миш-мишлар тарқатиш»

«Amnesty International» хитойлик офталмолог Ли Вэнлян билан боғлиқ ҳолатни мисол қилиб келтирган – у ҳамкасбларини коронавирус ҳақида огоҳлантиргани сабабли «миш-миш тарқатгани учун» жазоланган.

Ташкилот маълумотларига кўра, Мисрда март-июнь ойлари давомида «ёлғон хабарлар тарқатиш» ва «терроризм» айбловлари билан камида тўққиз нафар шифокор ва фармацевт ҳибсга олинган.

Бу каби айбловлар июл ойида COVID-19 туфайли қамоқхонада вафот этган «Ал-Жазира»нинг 65 яшар журналисти Муҳаммад Мунирга ҳам қўйилган.

Покистонда меҳнат шароитлари ва жиҳозларнинг етишмаслигидан норози бўлган шифокорларнинг намойиши бостирилган, тўқмоқ билан қуролланган полиция оломон ичига кириб, ўнлаб одамни ҳибсга олган, деб хабар беради Amnesty.

«Авторитар давлатларнинг ўзига хос характери пандемия туфайли янада кучайди», дейди Швейцариядаги хавфсизлик тадқиқотлари марказининг катта илмий ходими Бенно Зогг.

«Улар авторитар режимлар бундай инқирозга демократик тузумлардан кўра яхшироқ кураша олишини кўрсатиш учун Россия ва Хитойдаги каби қудратли давлат образини яратишни истайдилар», деди у AFPга.

«Улар жамоатчиликни назорат қилиш ва муқобил ахборот ёки муқобил фикрлар бўлмаслигини таъминлаш учун қатор чораларни кўрдилар», деди у.

Дезинформация ва ёлғон

Россия ва Хитой режимлари янгиликлар ва ижтимоий тармоқларни вирус ҳақидаги дезинформация билан тўлдиришда айбланган.

Кремл «биринчи бўлиб» коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқарганини тантанали равишда эълон қилди, аммо бутун дунёдаги тиббиёт олимлари ва тиббий мутахассислар самараси исботланмаган, текширилмаган дори аслида COVID-19дан ҳам хавфлироқ бўлиши мумкин деган хавотирларни билдирганлар.

Россияда ўтказилган сўровда қатнашган шифокорларнинг ярмидан кўпи Кремлнинг коронавирусга қарши «Спутник V» вакцинасини қўлламаслигини айтган, деб хабар берган эди Россиянинг РБК телеканали август ойида.

Россиялик хакерлар Британия, АҚШ ва Канададаги вакциналарни тадқиқ қилиш ва ишлаб чиқиш марказларини нишонга олишган, деб хабар берди Британиянинг Миллий киберхавфсизлик маркази (NCSC) июл ойида.

Бу орада Хитой режими тарихни қайта ёзишга уриниб, COVID-19 пандемиясига қарши курашда ўзининг «мардонавор хатти-ҳаракатлари» ҳақида маҳаллий ва халқаро ОАВда бонг уришда давом этди.

Инқироз бошланганидан бери Пекин коронавирус пандемияси билан боғлиқ айбни ўзидан соқит қилишга уриниб , турли фитна назарияларини тарқатди.

Бу огоҳлантиришлар Эрон, Шимолий Корея, Россия ва Хитой ҳукумати қўлловидаги хакерларни сохта хабарлар ёйинлашдан тортиб, ишчилар ва олимларни нишонга олиш каби коронавирус пандемияси билан боғлиқ зарарли фаолиятда айбловчи хабарларнинг давоми бўлди.

Эрон режими ҳам COVID-19 пандемиясига оид дезинформация ва ёлғон хабарлар тарқатиш билан шуғулланган.

Аввалроқ Эрон Ислом инқилоби посбонлари корпуси (ИИПК) COVID-19ни аниқловчи «ажойиб», аммо сохта мосламани эълон қилгани учун интернетда кулгига қолган ва бу хабар Эрон соғлиқни сақлаш вазирлиги ва президент маслаҳатчиси томонидан рад этилганди.

Назоратнинг кучайиши

Инсон ҳуқуқларининг бузилиши асосан фикр эркинлиги ва йиғилишлар ўтказиш ҳуқуқини чеклаш билан боғлиқ бўлди, дейди таҳлилчилар.

Эътиборга лойиқ истиснолардан бири Беларус бўлди – у ерда пандемияга қарши бетартиб кураш президент сайловларидаги фирибгарлик айбловлари билан қўшилиб, оммавий намойишларни келтириб чиқарди.

Маълумотларга кўра, Филиппин, Россия, Қирғизистон ва Қозоғистон ва бошқа мамлакатлар ҳукуматлари пандемия билан боғлиқ танқидий фикрларни жиловлашга уринганлар.

Кўпгина режимлар COVID-19 тарқалишини тўхтатиш баҳонасида GPS орқали кузатиш ускуналари, кузатув камералари, юзни таниш ва шахсни аниқловчи дастурий таъминот сингари Хитойда ишлаб чиқарилган кузатув технологияларига харажатларни оширган.

«Кузатув йўлга қўйилганидан сўнг, ундан кейинги инқирозда ёки ҳатто доимий чора сифатида ҳам бемалол фойдаланиш мумкин», дейди Хавфсизлик тадқиқотлари маркази вакили Зогг.

Бу орада авторитар режимлар етакчилари ўз камчиликлари сабабли аҳоли қўллаб-қувватловидан маҳрум бўладилар ёки COVID-19га қарши самарасиз усуллар, жумладан гидроксихлорохин, қўлни бензин билан ювиш ёки ўтли дамламалар каби ғалати воситаларни тарғиб қилгани учун кулгига қолиши мумкин.

«Бундай ҳолатлардан кейин авторитар лидерларнинг обрўсига путур етади, деб ўйлайман», дейди Рединг университети вакили Камбхампати.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 2

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Хитой етарлича чора кўрмадими??? МРБдагилар ақлдан оздингизми... Мана шу веб-сайтни яратган бўлсангизда, бундай очиқ сафсатани гапиришдан не ҳожат, яна АҚШ касалланишлар сони бўйича етакчилик қилаётган бир вақтда?

Жавоб бериш

Россияда шу даражада қул табиат одамлар яшайдики, агар Путин уларни ҳар куни заҳарлаган тақдирида ҳам унинг кетини ўпишдан тўхтамас эдилар.

Жавоб бериш