Карвонсарой
Дипломатия

Си ва Путин Марказий Осиёга ташрифдан фойдаланиб, авторитар дастурларни илгари сурмоқчи

Карвонсарой ва AFP

2022 йилнинг 13 сентябр куни Самарқанд шаҳри марказидаги Регистон майдони олдида турган одамлар. Шу ҳафтада Россия президенти Владимир Путин Хитой раҳбари Си Цзинпин ва Осиёнинг бошқа етакчилари билан учрашадиган минтақавий саммит Ғарб дунёсининг «муқобилини» намойиш этади. [Александр Неменов/AFP]

2022 йилнинг 13 сентябр куни Самарқанд шаҳри марказидаги Регистон майдони олдида турган одамлар. Шу ҳафтада Россия президенти Владимир Путин Хитой раҳбари Си Цзинпин ва Осиёнинг бошқа етакчилари билан учрашадиган минтақавий саммит Ғарб дунёсининг «муқобилини» намойиш этади. [Александр Неменов/AFP]

НУР-СУЛТОН – Россия президенти Владимир Путин ва Хитой президенти Си Цзиньпин ўз мамлакатларининг авторитар режаларини илгари суриш учун Марказий Осиёга ташриф буюрмоқдалар.

Чоршанба (14 сентябр) куни Си собиқ совет давлати – Қозоғистонга етиб борди. Бу коронавирус пандемияси бошланганидан бери Хитой етакчисининг илк хорижий ташрифидир.

Си Марказий Осиёга уч кунлик ташрифи давомида қадимий Буюк Ипак Йўлида жойлашган Ўзбекистоннинг Самарқанд шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) саммитида иштирок этади.

ШҲТ таркибига Хитой, Россия, Ҳиндистон, Покистон ва Марказий Осиёнинг тўрт давлати – Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистон киради.

Россия президенти Владимир Путин ва Хитой раҳбари Си Цзинпин 4 феврал куни Пекиндаги учрашув чоғида суратга тушмоқда. [Алексей Дружинин/Спутник/AFP]

Россия президенти Владимир Путин ва Хитой раҳбари Си Цзинпин 4 феврал куни Пекиндаги учрашув чоғида суратга тушмоқда. [Алексей Дружинин/Спутник/AFP]

Ташрифидан аввал сешанба куни Си Қозоғистон билан «умумий хавфсизликни ҳимоя қилишга» ваъда берди, деб хабар берган давлат ОАВ.

«Хитой ҳуқуқни муҳофаза қилиш, хавфсизлик ва мудофаа соҳасидаги ҳамкорликни кучайтириш бўйича Қозоғистон билан ишлашга тайёр», деб ёзган Си CCTV томонидан қайта чоп этилган ва Қозоғистон ОАВ учун ёзилган мақолада.

Шунингдек у, Пекин Қозоғистон билан наркотрафик, трансмиллий уюшган жиноятчиликка ва Хитой «уч ёвузлик» деб атайдиган муаммога қарши курашишда ишлаш ниятида эканини қўшимча қилган.

Бундай ҳамкорлик кўпчилик қозоғистонликлар томонидан яхши кутиб олинмади, улар мамлакатдаги Хитойда ишлаб чиқарилган кузатув камераларининг кенг миқёсда тарқалаётгани ва Хитой ҳукуматининг Қозоғистон ҳудудига нисбатан билвосита даъволаридан ташвишда.

Хитой ҳукумати Қозоғистон билан чегарадош, мамлакатнинг ғарбий ҳудуди бўлган Шинжондаги бостириш ишларига нисбатан «уч ёвузлик» атамасидан фойдаланган, бу атама террорчилик, айирмачилик ва диний экстремизмга нисбатан қўлланилади.

Пекин бир неча йиллардан бери давом этаётган, дунё бўйлаб ҳуқуқшунослар «қатлиом» деб атаган чоралар доирасида Шинжондаги бир миллион уйғур ва бошқа мусулмон озчиликлар вакиллари, жумладан қозоқ ва қирғиз миллатига мансублар фуқароларни ҳибсда сақлашда айбланади.

Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари учун алоҳида мақоласида Си Цзинпин «хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, таҳдид ва муаммоларни ҳал қилишга» ваъда берар экан, Ўзбекистон «Афғонистон муаммосини ҳал қилишда ўзига хос рол ўйнаши кераклигини айтди», деб ёзади CCTV.

Хитойнинг Афғонистондаги муаммони «ҳал этиш»дан мақсади бу мамлакатнинг улкан қазилма бойликлари томон йўл очиш ва Осиёда кўпроқ ҳарбий таянчга эга бўлишни ҳам ўз ичига олади.

Ғарбнинг «муқобили»

Саммит давомида Си Цзинпин Россия президенти Владимир Путин билан музокара ўтказиши кутилмоқда.

Узоқ кутилган бу учрашув Россиянинг Украинага босқини шармандали муваффақиятсизликка учраган пайтга тўғри келмоқда. Хитой намойишкорона тарзда Путин билан бирдамлиги ва «чегарасиз» дўстлик ҳақида сўзлаган эди.

Бироқ, Хитой Ғарб санксияларидан қўрқиб, Россияга қурол етказиб бермаган ва Путинни халқаро майдонда яккаланиб қолган бошқа мамлакатлар – Эрон ва Шимолий Кореядан дрон ва артиллерия снарядларини сотиб олишга мажбур қилган.

Ўтган ҳафта Путин хитойликларни «қатъий савдогарлар» деб атади – бу Си Цзинпин Россия табиий газига катта чегирмаларни талаб қилиш учун ўзининг диктатор ошнасидан фойдаланаётганидан далолат беради.

Сешанба куни Кремл ушбу саммит Ғарб дунёси «муқобилини» намойиш этади, деб таъкидлаган эди.

«ШҲТнинг барча аъзолари адолатли дунё тартиби тарафдори», деди Кремлнинг ташқи сиёсат бўйича маслаҳатчиси Юрий Ушаков Москвада журналистларга саммитнинг «кенг кўламли геосиёсий ўзгаришлар фонида» ўтаётганини таъкидлаб.

Москва ва Пекин «адолат» ҳақида гапираётган бир пайтда, бу икки режим билан боғлиқ кўплаб жиноят ва қонунбузарликлар, жумладан, Россия кучлари томонидан тинч аҳолининг қатл ва қийноқлари ҳамда Хитой компартияси томонидан озчиликларга нисбатан виждонсиз муносабат бўйича халқаро тергов давом этмоқда.

«Авторитаризм учун хавфсиз» дунё

Аммо, Пекин ва Москванинг сийқаси чиққан баёнотлари ортида Марказий Осиё ва ундан ташқарига таъсир қилувчи янада машъумроқ режалар борлиги айтилади.

Путин ва Си шу йил бошидаги учрашувида глобал сиёсий ва ҳарбий тартибнинг «янги даврида» бир сафда бўлишга ваъда берган эди.

«Икки давлат ўртасидаги дўстлик чегараланмаган», дейилади уларнинг 4 феврал куни Пекиндаги қишки Олимпия ўйинларининг очилишида чоғидаги учрашувидан кейинги қўшма баёнотида. «Ҳамкорликда тақиқланган соҳалар йўқ».

Улар, шунингдек, демократиянинг «ҳаммабоп» тури бўлмаслигини айтганлар – бу ўз таъсир доирасидаги демократик ҳаракатларга қарши курашаётган Москва ва Пекин учун қулай даъводир.

«Россия ва Хитой ўзларига чегарадош минтақаларда ташқи кучларнинг хавфсизлик ва барқарорликка путур етказиш ҳаракатларига қарши туришади, ташқи кучларнинг суверен мамлакатлар ички ишларига ҳар қандай баҳона билан аралашувига, рангли инқилобларга қарши курашиш ва бу борадаги ҳамкорликни кучайтириш ниятида», дейилади баёнотда.

Олимпиаданинг очилиши муносабати билан омма олдида чиқиш қилган Путин ва Си «дунёни, айниқса собиқ социалистик мамлакатларни авторитаризм учун ҳозирлашга қатъий содиқ эканликларини кўрсатдилар», деган эди ўшанда Лондондаги SOAS университети сиёсатшуноси Стив Цанг.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500