Карвонсарой
Хавфсизлик

Аскар етишмовчилигига дуч келаётган Вагнер гуруҳи одам ёллашнинг янги усулларини ўйлаб топмоқда

Ольга Чепил

Вагнер гуруҳининг апрел ойидаги эълони эркакларни ёлланма жангчилар сафига қўшилишга ундайди. [Вагнер гуруҳи]

Вагнер гуруҳининг апрел ойидаги эълони эркакларни ёлланма жангчилар сафига қўшилишга ундайди. [Вагнер гуруҳи]

КИЕВ – Украинада катта йўқотишларга учраган ва Кремл билан низоси кучайиб бораётган Вагнер гуруҳи учун ўз сафини тўлдириш имконияти тобора камайиб бормоқда, дейди кузатувчилар.

Ўтган ёзда Вагнер бошлиғи Евгений Пригожин маҳбусларни Украинадаги ёлланма жангчилар сафига қўшилишга ундаш мақсадида Россия қамоқхоналарини айланиб чиқар экан, уларга агар тирик қолиб, қайтиб келадиган бўлишса, амнистия ваъда қилган эди.

Вагнернинг урушда берган қурбонларини асосан собиқ маҳбуслар ташкил қилади, зеро ёлланма жангари гуруҳ уларни Украинада тўп еми сифатида ишлатган.

Феврал ойи бошида Пригожин «Вагнер маҳбуслар ёллашни бутунлай тўхтатди», деб даъво қилган эди.

Украинанинг Бахмут шаҳридаги вайрон бўлган бино ичида турган Вагнер гуруҳи ёлланма аскарлари, 2 июн кунги сурат. [Вагнер гуруҳи]

Украинанинг Бахмут шаҳридаги вайрон бўлган бино ичида турган Вагнер гуруҳи ёлланма аскарлари, 2 июн кунги сурат. [Вагнер гуруҳи]

Ерости ўтиш йўлидаги Вагнер гуруҳи ёлланма аскарларининг рекламаси жойлаштирилган баннер. 11 май, Москва. [Наталя Колесникова/AFP]

Ерости ўтиш йўлидаги Вагнер гуруҳи ёлланма аскарларининг рекламаси жойлаштирилган баннер. 11 май, Москва. [Наталя Колесникова/AFP]

Бахмут учун жангларда «Мен 50 минг маҳбусни танлаб олдим, уларнинг 20 фоизи ҳалок бўлди», деди у 23 май куни кечқурун эълон қилинган видео интервьюсида, деб ёзади AFP.

Вагнер гуруҳининг Бахмутда жанг қилаётган бошқа ёлланма аскарлари орасидаги ўлим даражаси ҳам деярли шунча, деди у аниқ рақамларни очиқламай.

Кучайиб бораётган «таҳдид»

Вагнер бир йилдан ортиқ давом этаётган бу урушдаги бундай улкан йўқотишлар сабабли ёллаш ишларини кучайтиришга мажбур бўлмоқда.

Энди у Twitter ва Facebook тармоғидан тиббиёт ходимлари, ахборот технологиялари бўйича мутахассислар, дронлар операторлари ва ҳатто психологларни ёллаш учун фойдаланмоқда, деб хабар беради POLITICO 30 май куни.

Британиянинг дезинформацияни ўрганувчи Logically тадқиқот гуруҳи маълумотларига кўра, ёлланма жангарилар гуруҳининг Twitter ва Facebook тармоғидаги эълонлари сўнгги 10 ой ичида деярли 120 минг марта кўрилган.

Кўплаб тиллар, жумладан француз, вьетнам ва испан тилларида чоп этилган 60 та пост Вагнернинг ўз сафига одам ёллаш чораларининг қамровини, шунингдек, унинг глобал амбицияларини кўрсатади.

Дастлаб 2014 йилда Украинага, сўнг 2015 йилда президент Башар ал-Ассадни қўллаб-қувватлаш учун Сурияга киритилган «Вагнер гуруҳи» ёлланма аскарлари бутун дунё бўйлаб, жумладан Судан, Марказий Африка Республикаси (МАР), Мадагаскар, Ливия, Венесуела, Мозамбик ва Малидаги можароларда иштирок этган.

Гуруҳнинг Беларус, Буркина-Фасо, Чад, Молдова, Озарбайжон (баҳсли Тоғли Қорабоғда), Сербия ва бошқа мамлакатларда фаолият юритаётгани ҳақида тасдиқланмаган маълумотлар бор.

Logically томонидан ўрганилган постларда Вагнер сафига ёлланиш имкониятлари муҳокама қилинган бўлиб, 240 минг рубл (2900 АҚШ доллари) ойлик маош ва имтиёзлар, шу жумладан ҳақ тўланадиган таътил ва тиббий хизматлар тилга олинган.

Тадқиқотчилар бу постларни бевосита Вагнерга боғлай олмаса-да, улар ёлланма аскарлар ва уларнинг тарафдорлари томонидан тасдиқланган постлар каби ёзилган.

«Шуниси маълумки, Telegram ёки VK каби жойларда илгари тасдиқланган Вагнер аккаунтлари билан бир хил тил услуби қўлланилган», деди Logically тадқиқот бўлими раҳбари Кайл Уолтер.

Шунингдек, уларда Телеграм аккаунтларига ҳавола ва алоқа учун телефон рақамлари кўрсатилган.

Ижтимоий тармоқларда берилган эълонлардаги камида иккита телефон рақами тўғридан-тўғри Вагнер гуруҳи ёки Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФСБ) билан алоқадорлиги аниқланган, деб хабар беради POLITICO.

«Биз Вагнерни дунёда тобора кучайиб бораётган таҳдид сифатида кўрар эканмиз, Интернетда бундай хабарларнинг тарқалаётгани жуда хавотирли», деди Валтер.

АҚШ ҳукумати январ ойида Вагнер гуруҳини «трансмиллий жиноий ташкилот» деб топди ва бу гуруҳнинг кенг қамровли глобал тармоғига нисбатан санкцияларни янада кучайтириш имконини берди.

Мета Вагнерни «хавфли ташкилот» деб топган бўлиб, унинг ўз платформаларида, жумладан Facebook ва Instagram тармоқларида мавжуд бўлишига йўл қўйилмайди.

Одам ёллаш қийинлашмоқда

Таҳлилчиларнинг айтишича, махсус қабул марказлари орқали анъанавий ёллаш усуллари энди иш бермаяпти.

АҚШда жойлашган ижтимоий тармоқлар Вагнер ёллаш машинасининг бир қисми холос, дейди Хавфсизлик секторини ислоҳ қилиш агентлиги раҳбари, Украина хавфсизлик хизмати раҳбаиининг собиқ ўринбосари, заҳирадаги генерал-майор, киевлик Виктор Яхун.

«Бу ишчи излаётган оддий компанияларнинг одам ёллашига ўхшайди. Улар асосан Одноклассники ва VKontakte ижтимоий тармоқларида одам излашади. Улар Нафақат Facebook, ҳатто PornHub сайтидан ҳам фойдаланишади. Буларнинг ҳаммаси вагнерчилар учун одатий ҳолат», деб айтган у.

«Уларга кимлар қўшилиши мумкинлигини тушуниш лозим», деб қўшимча қилган у. «Уларга алоҳида тоифадагилар, алоҳида гуруҳдаги эркаклар қўшилади.»

Россия қамоқхоналарида ёллаш аллақачон самарасиз бўлиб қолган.

Вагнер «бу маҳбуслар ҳукумат дастури бўйича амнистия қилинишига кафолат бермайди», деб айтган Яхун.

Ўтган йил Пригожин томонидан ёлланганлар – «пул учун эмас, балки қамоқда 10-15 йил ўтиришни истамаганлар» эди, дейди у.

Далиллар шуни кўрсатадики, россияликларнинг армия таркибида ёки Вагнер гуруҳи таркибида Кремлнинг Украинадаги урушида иштирок этиш истаги тобора сустлашиб бормоқда.

Вагнернинг Twitter ва Facebook тармоқларидаги рекламалари ажабланарли эмас, дейди Украинанинг дезинформацияга қарши курашиш марказининг ахборот тўплаш ва кузатув бўлими раҳбари Алина Бондарчук.

«Кўряпмизки, эълонлар испан ва француз каби хорижий тилларида чиққан», дейди у. «Бу факт россияликларнинг «махсус ҳарбий операцияда» иштирок этишга хоҳиши жуда суст эканидан даракдир.»

Россия Бахмут учун жангларнинг ўзида 100 мингга яқин аскарини йўқотди, дейди Бондарчук. Бундай улкан йўқотишлардан кейин россияликлар тўп емига айланиш ва Владимир Путин диктатурасининг манфаатлари йўлида қурбон бўлишни истамаётгани ажабланарли эмас.

«Россия ўз сафларини тўлдириш учун бутун дунё бўйлаб «омад аскарларини» тўпламоқчи бўлаётганини бир неча бор кўрганмиз», дейди у.

Энди эса Вагнер «катта муаммога» дуч келмоқда, деб айтган Яхун. «Шунчаки эркаклар қолмаган.»

«Вагнер ўз мақсадли гуруҳидаги эркаклар билан фаол ишлашга ҳаракат қилмоқда, аммо уддасидан чиқолмаяпти. Жангга тайёр бўлганлар аллақачон рўйхатдан ўтган, аммо унга рози бўлмаганлар, лекин қуролдан фойдалана оладиганлар армияга сафарбар қилинган», деб айтган у.

«Рози бўладиган эркакларни топа олишмаяпти.»

Кучлироқ онлайн кузатув эҳтиёжи

Вагнернинг интернет орқали ёллаш фаолиятига барҳам бериш учун ҳали кўп ишлар қилиниши керак, ҳукуматлар эса бу жанговар гуруҳни халқаро террорчи ташкилот сифатида тан олиши керак, дейди ҳуқуқ фаоллари.

«Масалан, агар бирор газета жиноят, қотиллик, зўравонлик ёки ўғрилик содир қилиш режаси хақида эълон қилса, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари кимни жавобгарликка тортади? Раҳбар, бош муҳаррир ва ходимларни», дейди киевлик ҳуқуқ фаоли ва Украина фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича халқаро лига раҳбари Эдуард Багиров.

«Агар яқинларингизни ўлдириш ёки пичоқлаш кераклиги ёзилган баннер бўлса-чи? Унда баннер эгаси ва реклама агентлиги раҳбари жавобгарликка тортилади», деб айтган у. «Веб-сайтлар ва ижтимоий тармоқларнинг баннерлар ва босма нашрлардан фарқи йўқ.»

Вагнернинг ижтимоий тармоқлардаги бундай рекламаси қатъийроқ кузатувга олиниши керак, бу ишни интернет-гигантларнинг идоралари амалга оширади, деб айтган у.

«Реклама самарадорлиги коеффициенти деган тушунча бор», деб айтган у. «Агар бундан 10–20 йил аввал газета ва телевидениеда реклама самарадорлиги юқори бўлган бўлса, бугунги кунда интернет ва ижтимоий тармоқлар ахборотни истеъмолчиларга етказишнинг энг самарали усули ҳисобланади», деди Багиров.

«Шунинг учун Вагнер гуруҳи пул эвазига одам ўлдиришга рози бўлган эркакларга имкон қадар ўзининг жиноий таклифини етказиш учун ушбу воситалардан фойдаланмоқда», деди у. «Буни тўхтатиш керак!»

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 7

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Россия таклиф қиладиган кўп нарсаси бор, аммо тилни билайди. Ўлишим керак бўлса, худди бу дунёга келганимдак урушда, тепсиниб, бақириб ўлай.

Жавоб бериш

Бу мусиқачиларнинг [Вагнер] куйи чалиб бўлинган

Жавоб бериш

Эҳтиёт бўлинглар ))) Вагнерчилар тез орада Полшага етиб боради

Жавоб бериш

Нега Лондонгача эмас? )))

Жавоб бериш

Россияга фронт учун одам етишмаяпти, лекин улар, масалан, Қозоғистонда керагидан ортиқ. Бу ерда Путиннинг мухлислари кўп, ҳуқуқ-тартибот идоралари эса уларнинг қаердалигини билади. Путин, буйруқ бер, биз уларни тўплаб, рус ватанпарварлигини диванда эмас, балки амалда исботлаш учун сизларга юборамиз.

Жавоб бериш

Бит ва суварак овчисими? Кресло овчисими?

Жавоб бериш

Тўп еми етишмаётган бўлса, дунёнинг энг кучли иккинчи армияси қайда қолди? )))

Жавоб бериш