Карвонсарой
Хавфсизлик

Россия қўлловидаги ёлланма аскарлар Африкадан чиқиб, Украинага киришга тайёрланмоқда

Карвонсарой ва AFP

Кремлнинг «Турист» филмидан олинган лавҳа: Африкадаги россиялик ёлланма аскарлар операция вақтида дрондан фойдаланмоқда. [Файл]

Кремлнинг «Турист» филмидан олинган лавҳа: Африкадаги россиялик ёлланма аскарлар операция вақтида дрондан фойдаланмоқда. [Файл]

ОАВ хабарларига кўра, Россия ва Украина ўртасидаги кескинлик авж олар экан, мисли кўрилмаган сондаги Кремлга алоқадор ёлланма аскарлар Африкадаги қайноқ нуқталардан чиқиб, Сурия ва Шарқий Европага қайтмоқда.

Россия феврал ойи бошида 300га яқин суриялик жангариларини Ливиядан олиб чиқиб кетган, деб хабар беради «ал-Сувайда 24» 3 феврал куни.

Кремл қўлловидаги «Вагнер гуруҳи» хусусий ҳарбий компанияси (ХҲК) томонидан ёлланган бу аскарлар етти ойдан кўпроқ вақт давомида Ливиянинг ал-Жуфра ҳудудидаги Россия назоратида бўлган нефт объектларида қўриқчи бўлиб хизмат қилган.

Улар Ливиянинг шарқий қисмидаги Бенғози аэропортидан жўнаб кетиб, Суриянинг Хмеймим ҳаво базасига қайтганлар, деб хабар беради «Ал-Сувайда 24» манбалари.

Суриянинг шарқий (Бадия) саҳросида қурол кўтариб турган «Вагнер гуруҳи» ёлланма аскарлари. [Файл]

Суриянинг шарқий (Бадия) саҳросида қурол кўтариб турган «Вагнер гуруҳи» ёлланма аскарлари. [Файл]

Беларус давлат телевидениесининг видеолавҳасида 2020 йил июл ойида номаълум манзилга кетишда Беларусга кирган ўнлаб «вагнерчилар» акс этган. [Файл]

Беларус давлат телевидениесининг видеолавҳасида 2020 йил июл ойида номаълум манзилга кетишда Беларусга кирган ўнлаб «вагнерчилар» акс этган. [Файл]

Одатда Россия ҳар уч-етти ойда Ливиядаги ёлланма аскарларини алмаштириб туради. Аммо яқинда амалга оширилган ротациянинг эътиборли тарафи шундаки, Ливияга ўринга-ўрин бирорта ҳам жангчи юборилмаган.

Жангарилар ортга чекинмоқда

Вагнер мавжуд бўлган бошқа фаол нуқталарда ҳам шундай сценарий амалга оширилмоқда.

Ўтган ойда ўнлаб «Вагнер» ёлланма аскарлари Марказий Африка Республикасини (МАР) тарк этди, ундан ҳам кўпроғи бир неча ҳафта ичида кетишга ҳозирлик кўрган, деб ёзади Daily Beast 31 январ куни икки юқори мартабали ҳарбий зобитнинг сўзларига таяниб.

«Одатда кимдир кетганини эшитсак, улар жуда оз, баъзан бир ой ичида беш-олти киши эканлигини билиб оламиз», деди пойтахт Бангидаги ҳарбий штабда ишлайдиган офицерлардан бири.

«Бир ой ичида ўнлаб одамлар кетганини биринчи марта эшитяпмиз», деди у.

Манбаларнинг таъкидлашича, МАРни тарк этган Вагнер ёлланма аскарлари ўрнига кейинчалик бошқалари келадими ёки йўқми, аниқ эмас.

«Уларнинг раҳбарлари бизга 20 га яқин россиялик шу йилнинг январ ойида Шарқий Европага жўнаб кетганини айтишди», деди руслар билан яқиндан ҳамкорлик қилувчи бошқа бир амалдор.

The Daily Beast яқинда Вагнер гуруҳи ҳибсга олган одамнинг сўзларини ҳам келтирган – у ўзи ҳибсда сақланган лагердаги МАР қўшинлари ёлланма аскарларнинг тўсатдан Украинага кетаётгани ҳақида гапирганларини эшитган.

«Лагерда бўлган 15 кунимиз давомида етиб келганимизда бизни ҳибсда сақлаган тўрт нафар россияликни фақат икки кунгина кўрдик», дейди Патрис Гаопандия. Руслар у яшайдиган туманга бостириб кириб, мунтазам равишда ёшларни мажбурий меҳнат учун ҳибсга олган маҳал у бошқа уч киши билан бирга ҳибс қилинган.

«Кейинчалик биз FACA [МАР ҳукумати] аскарлари русларнинг Украинага жўнаб кетишганини айтганларини эшитдик», деди Гаопандия.

Россия ёлланма аскарлари Африканинг бир қатор қайноқ нуқталарини тарк этиш босими остида қолаётган ва Кремл ўз диққатини Украинага қаратган бир пайтда, қўшинларнинг тўсатдан олиб чиқиб кетилиши тасодиф эмас, дейди кузатувчилар.

Ёлланма аскарларнинг бу ҳаракати АҚШ бошчилигидаги Украина иттифоқчилари сўнгги ҳафталарда Киевга қўшимча қурол жўнатаётган ва чегарада 100 мингдан ортиқ аскар тўплаган Москванинг кенг кўламли босқинни режалаётгани ҳақида огоҳлантирган пайтга тўғри келган.

Разведка маълумотларига кўра, Россиянинг Украинага қарши гибрид уруши, жумладан, сохта байроқ операциялари, киберҳужумлар ва дезинформация ва ҳозирда махфий ҳарбий операцияларга ўхшаш амалиётлари кучайиб бориши фонида Москва Киевга қўғирчоқ лидерни қўймоқчи.

«Москванинг энг ҳимояланмаган сири»

Вагнер ёлланма аскарлари илк бор Украинада 2014 йилда – Россия Қримни аннексия қилган пайтда жойлаштирилган. Ўшандан бери Россия мамлакат шарқида авж олдирган айирмачилик низоси туфайли 13 мингдан ортиқ киши ҳалок бўлган.

Ўшандан бери Вагнер ёлланма аскарлари бутун дунёда, жумладан Сурия, Мозамбик, Судан, Венесуэла, Ливия МАР, Чад ва Малидаги можароларда иштирок этган.

Карнеги жамғармасининг таҳлил маркази Вагнерни «Москванинг энг ҳимояланмаган сирларидан бири» деб таърифлаган.

Марказ маълумотларига кўра, гуруҳнинг иккита асосий мақсади бор: «Уруш ҳудудларига жангариларни жойлаштиришда Кремлни ҳақиқатнамо инкор билан таъминлаш» ва «заиф давлатларда босим ўтказишга тайёр бўлиш».

Вагнер гуруҳи ортида Россия президенти Владимир Путиннинг яқин сафдоши, рус тадбиркори Евгений Пригожин туриши тахмин қилинади.

Пригожин шунингдек, Вагнер гуруҳи ёлланма аскарлари «қаҳрамон» қилиб кўрсатилган бир қанча филмларни ҳам молиялаштирган.

Сўнгги филм – «Гранит» МАРда суратга олинган бўлса ҳам, воқеалар Мозамбикда бўлиб ўтади, у ерда Вагнер гуруҳининг «йўриқчилари» 2019 йилда Мозамбик армиясига радикал исёнчиларга қарши курашда ёрдам берган.

У «Турист» филмидан бир неча ой кейинроқ чиққан бўлиб, исёнчилар назорати остидаги ҳудуднинг МАР кучлари ва уларнинг россиялик иттифоқчилари томонидан қайтариб олингани ҳақида ҳикоя қилади.

Пригожин Вагнерни молиялаштиришини рад этиб келади, Кремл эса Россия қонунчилигига кўра ноқонуний ташкилот ҳисобланган ХҲК билан алоқадор эканлигини тан олмайди.

Шундай бўлса-да, Қўшма Штатлар ва Европа Иттифоқи (ЕИ) Пригожин ва Вагнер гуруҳига қарши босимни кучайтирган.

2020 йил октябр ойида Европа Иттифоқи Вагнер гуруҳи қўлловида Ливиядаги вазиятни беқарорлаштиргани учун Пригожинга нисбатан санкциялар жорий қилган эди.

Ўтган йилнинг декабр ойида ЕИ Кенгаши Вагнер гуруҳининг ўзига, шунингдек, унга алоқадор саккиз шахс ва уч компанияга нисбатан санкциялар қўллаб, гуруҳнинг Украина, Сурия, Ливия ва МДҲдаги «беқарорлаштирувчи фаолияти» ва «зарарли таъсири»ни тилга олган эди.

2021 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг бир гуруҳ экспертлари МАР аскарлари ва Вагнер ҳарбийлари томонидан инсон ҳуқуқларининг поймол қилиниши тинч аҳоли орасида қурбонларга олиб келаётгани ҳақида огоҳлантирган.

БМТ бир йил давомида 526 та инсон ҳуқуқларининг бузилиши ва cуиистеъмол ҳолатларини қайд этган бўлиб, ташкилот экспертларининг таъкидлашича, улар камида 1221 кишининг, жумладан 144 нафари тинч аҳолининг ўлимига сабаб бўлган.

Ўтган ойнинг ўзида Россия ёлланма аскарлари МАРнинг Айгбадо қишлоғи ёнида отишма содир этиб, 70 нафар тинч фуқаро ҳаётига зомин бўлган, деб хабар берган гувоҳлар ва омон қолганлар Daily Beast нашрига.

Бир ойда 10 миллион АҚШ доллари

РоссияХҲКлари Африкада Кремл таъсирини кучайтирар экан, ёлланма аскарлар ортиқча дўстга айланмоқда, дейди таҳлилчилар.

Масалан, МАРда президент Фостен Арканж Туадера ўз ҳукуматини сақлаб қолиш учун 2020 йилнинг охирида Кремлдан ёрдам сўраган.

Президент сайлови арафасида исёнчилар Банги томон ҳаракатланар экан, Туадерага вазиятни ўнглашга кўмаклашиш учун Россия юзлаб аскарларини юборган.

Вагнер ёлланма аскарлари амалга оширган бу ҳаракатлар ва зўравонликларда айбловлар МАРнинг анъанавий тарафдори Францияни ҳам узоқлаштирди.

«Туадера режими Россия васийлигига ўтганидан кейин ўзини Ғарб донорларидан ажратиб, мухолифатдан халос бўлган ва тинчлик ташаббуслари ҳеч қачон ўз самарасини бермади», деб айтган Франциянинг халқаро муносабатлар институти ходими Тьерри Виркулон.

2018 йилдан бери МАРнинг иттифоқчиси бўлган Россия расман МАРнинг яхши қуролланмаган қуролли кучларига ёрдам бериш учун фақат қуролсиз «ҳарбий инструкторларнинг» ҳозирлигини тан олади.

Жойлардаги нодавлат ташкилотлар, жумладан Франция ва БМТга кўра, мамлакатга юборилган россияликларнинг айримлари Вагнернинг оператив ходимларидир.

Бу орада, МАРда гуманитар инқироз кучайиб бормоқда, уч миллиондан ортиқ одам, аҳолининг ярмидан кўпи келаси йили ёрдамга муҳтож бўлади, деб хабар берган БМТ гуманитар кўмак координатори OCHA.

МАРнинг Вагнер билан алоқаси жангарилардан азият чекаётган шимолдаги ҳарбийлар томонидан бошқариладиган ва уларнинг ёрдамидан фойдаланиш ниятидаги Малига ҳам таъсир ўтказмоқда.

Малининг собиқ мустамлакачиси Франция Вагнер аскарларини жангариларга қарши кураш баҳонасида Малининг ҳукмрон хунтасини «қўллаб-қувватлашда» айблади.

Вагнер Мали барқарорлигига ҳисса қўшмайдиган «исталмаган ҳозирлик», деб айтган АҚШнинг Африкадаги қўмондонлиги раҳбари, генерал Стивен Таунсенд 3 феврал куни бўлиб ўтган телеанжуманда.

«Мали ҳукумати бир ойлик Вагнер хизматлари учун 10 миллион АҚШ доллари тўлайди деб ўйлашимга асос бор», деб айтган у.

«Улар олтин ёки қимматбаҳо тошлар каби табиий ресурлар билан тўлайдилар деб ўйлайман, чунки бир ой ичида қандай қилиб 10 миллион АҚШ доллари топишларини билмайман», деб қўшимча қилди у.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 13

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Россия Будапешт меморандумини бузгани каби Минск келишувини ҳам бажармаётгани учун, Россия билан тузилган барча шартномаларни яроқсиз деб ҳисобласа бўлади.

Жавоб бериш

Россия ҳар доим етакчи бўлган ягона спорт - бу ахлат қутисидан муддати ўтган озиқ-овқат маҳсулотларини қидириш. Кампирлар жамоаси допингсиз ҳам ҳаммани мағлуб этади.

Жавоб бериш

Оренбургликлар коммунал хизматлар нархидан норози. Январ ойидаги иситиш тўловлари Оренбург аҳолисини ғазабга солди. Кўпчилик декабр ойидагидан анча кўпроқ пул тўлаган, деб хабар беради Orenday.ru.

Жавоб бериш

Уруш бошланган тақдирда россияликлар активларининг блокланиши ҳақида огоҳлантирилдилар. «Пул ечиб олиш, валюта айирбошлаш, банкомат операциялари ва чет эл валюталарининг муомаласига шошилинч чекловлар ўрнатилиши мумкин.»

Жавоб бериш

Ижтимоий тармоқларда чоп этилган бир қанча видеолар ярамас русларнинг бечора Украинага бостириб кирганидек таассурот қолдирди. Кейинчалик маълум бўлдики, ҳаммаси жойида – намойишчилар талабларини қандай қондириш бўйича маърузалар ўқийдиган француз ҳукумати нималарнидир талаб қилаётган қаланғи-қасанғиларни шафқатсизларча бостираётган бўлиб чиқди.

Жавоб бериш

2021/22/23 йилларда русларнинг Украинага босқинидан кўра, Ғарбни кўпроқ безовта қилган битта ҳолат бор – 1941-1945 йилларда улар тинчликсевар ва ягона Европани эгаллаб олишига ва камтарин рассомларни ўз жонига қасд қилишга олиб боришига сал қолган.

Жавоб бериш

Украина сиёсатчиларига мазза – Киевда ўтир, сенга ҳеч нарса хавф солмайди, шунчаки бировнинг коррупция ортидан келган даромадларидан сақлан. Шу тариқа одам хиёнаткор Россиянинг кутилмагандаги босқини авжига чиққанида пойтахтни ташлаб кетмаган сочи ҳурпайган қаҳрамонга айланади.

Жавоб бериш

Моторола, Гиви ва Захарченко [Россия қўлловидаги бўлгинчилар қўмондонлари, ҳаммаси ўлдирилган] Жириновскийни ўз олдиларига чақирмоқдалар.

Жавоб бериш

Донбассда Малайзиянинг Боинг самолётини руслар уриб туширган.

Жавоб бериш

Қрим айни пайтда Россия томонидан ноқонуний равишда босиб олинган Украина ҳудуди ҳисобланади.

Жавоб бериш

Руснинг бурни олдига бир шиша ароқ қўйилса, уни олиш учун бутун ер юзи бўйлаб судралишга тайёр бўлади.

Жавоб бериш

Кучли ва қўрқинчли Украина кечалари бункердаги Путинга уйқу бермайди; у Украина ҳужум қилишидан қўрқиб, ширин некрофил тушларидан уйғониб кетади. У ядровий чамадони олдига югуриб бориб, уни сийпалайди ва «жонгинам» деб атайди ва шундан кейингина ухлайди.

Жавоб бериш

Рус Иванлари деярли ҳамма жойда тупроқни ўз таналари билан ўғитлашган.

Жавоб бериш